Ўзбекистон | 11:04 / 15.10.2019
16135
2 дақиқада ўқилади

Генерал-майор Баҳодир Қурбонов: «Бугунги кунда сиёсий мақсадларни кенг кўламли қуролли тўқнашувсиз ҳам амалга ошириш мумкин»

Баҳодир Қурбонов / Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Тошкентда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти шафелигида «Замонавий ҳарбий можаролар: мазмуни ва олинган сабоқлар» мавзусида биринчи халқаро илмий-амалий анжуман бошланди.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, анжуман иши Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири, генерал-майор Баҳодир Қурбоновнинг кириш сўзи билан очилди.

«Бугунги кунда ҳарбий можаролар барча моддий маконлар: қуруқликда, ҳавода, сувда ва сув остида, космик маконда, информацион ва кибермаконда олиб борилмоқда. Натижада, ўтмишда сиёсий мақсадларга фақат қуролли кураш орқали эришилган бўлса, бугунги кунда буни кенг кўламли қуролли тўқнашувсиз амалга ошириш мумкин», - деди Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов.

Анжуман мобайнида мутахассислар замонавий ҳарбий можаролар янги мазмун, қиёфа ва хусусиятларга эга бўлганини, улар барча физик кенглик ва муҳит ҳамда ахборот-мафкуравий ва кибермаконда олиб борилаётганини таъкидлаб ўтдилар. 

Шу билан бирга, замонавий ҳарбий можаронинг англаш ва билишга доир таркибий қисмлари борган сари муҳим ўрин эгаллаб, миллий руҳият ва менталитетни, турлича бўлган цивилизацион омиллар ва жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш соҳаларини ўз ичига олади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид