Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия АҚШ санкцияларига қарамасдан Суриядаги операциядан воз кечмаслигини билдирди
Туркия АҚШ жорий этган санкцияларга қарамасдан Суриядаги ҳарбий операциядан асло воз кечмайди. Бу ҳақда Туркия парламенти спикери Мустафо Шонтўп маълум қилди.
"Асло <...> Туркия чегара яқинида террорчи тузилмалар учун йўлак яратилишига йўл қўймайди", - деди Шонтўп.
У курд тузилмалари Туркия чегараси атрофида "коалиция кучлари сояси остида мухтор ҳудуд ташкил этишга уринаётган террорчи ташкилот" эканлигини таъкидлади.
Шонтўп шунингдек, АҚШ томонидан киритилган санкциялар Туркия учун кутилмаган ҳол бўлмаганини айтди.
"Бу кутилмаган ҳол эмас, чунки бу АҚШда аллақачон муҳокама қилинганди. Улар санкция киритиш орқали халқаро сиёсатни бошқара оламиз деб ўйлашади, аммо улар ноҳақ. Санкциялар – жаҳон тажрибасидан келиб чиқадиган бўлсак, халқаро сиёсатда натижага эришиш йўли эмас", - деди у.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
16:19 / 24.05.2025