Ўзбекистон | 22:24 / 16.10.2019
11189
2 дақиқада ўқилади

Наманган вилоятида хориж паспортларини бериш пунктлари 5тага етказилди 

Шу пайтга қадар хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш учун Наманган вилояти ИИБ МваФРБ, Наманган шаҳар ИИО ФМБ МваФРБ ҳамда Чуст тумани ИИБ МваФРБда маълумотларни йиғиш пунктлари фаолият юритаётган эди.    

Ҳозирги кунда хорижга чиқиш паспортини олиш учун мурожаатларни кўпайиб бораётганлиги инобатга олиниб, шунингдек аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Поп тумани, Норин тумани ва Уйчи тумани ИИБ МваФР бўлинмаларида ҳам маълумотларни йиғиш пункти ташкил этилди. Юқорида қайд этилган пунктлар қуйидаги туманлар аҳолисига хизмат кўрсатмоқда.

Наманган вилояти ИИБ МваФРБ маъмурий биносида:
-  Тўрақўрғон, Косонсой, Янгиқўрғон, Мингбулоқ ва Наманган туманлари аҳолисига

Поп тумани ИИБ МваФРБда:
-  Поп тумани аҳолисига

Чуст тумани ИИБ МваФРБда:
-  Чуст тумани аҳолисига

Уйчи тумани ИИБ МваФРБда: 
-  Уйчи, Чортоқ тумани аҳолисига

Норин тумани ИИБ МваФРБда:
-  Норин ва Учқўрғон тумани аҳолисига. 

Шу билан бирга, жорий йилнинг якунига қадар вилоятнинг барча туманларига хорижга чиқиш паспорти расмийлаштириш қурилмалари ўрнатилиши бўйича зарурий чоралар кўрилмоқда. 

Мавзуга оид