Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
SpaceX орбитада қўшимча 30 мингта сунъий йўлдош жойлаштиришни режалаштирмоқда
АҚШнинг SpaceX компанияси Starlink лойиҳаси доирасида Ер орбитасида қўшимча 30 мингта сунъий йўлдош жойлаштиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Халқаро электр алоқа иттифоқи вакилига иқтибос келтирган ҳолда SpaceNews интернет портали хабар берди.
Шунда SpaceX’нинг жойлаштиришга рухсат берилган 11 мингта сунъий йўлдоши билан умумий йўлдошлари сони 40 мингтадан ошади. Бу эса орбитага илк сунъий йўлдош учирилган 1957 йилдан бери у ерда жойлаштирилган барча сунъий йўлдошлар сонидан (8,5 мингта) 5 марта кўпроқни ташкил қилади.
Таъкидланишича, гап сунъий йўлдошларни 328-580 км баландликда жойлаштириш ҳақида бормоқда. Компания ўз режасини қандай муддатда амалга оширмоқчи эканига аниқлик киритилмаган.
Starlink лойиҳаси юқори тезликдаги интернетга глобал кира олишни таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган. Ушбу лойиҳанинг илк босқичи – 800 та сунъий йўлдошни орбитага олиб чиқиш 3,5 млрд долларлик сармояни талаб қилади. Барча 11 мингта сунъий йўлдошни олиб чиқиш ва фойдаланишга киритиш 10 млрд долларга айланади. Компания 2019 йил май ойида лойиҳа доирасида илк 60 та сунъий йўлдошни орбитага олиб чиққан.
Мавзуга оид
09:43 / 28.05.2025
SpaceX'нинг Starship кемаси тўққизинчи синов парвози муваффақиятсиз тугади
22:35 / 25.05.2025
SpaceX компанияси Starship кемаси портлашига нима сабаб бўлганини эълон қилди
21:52 / 11.05.2025
Хитой Ернинг электромагнит майдонини кузатиш учун 3 та сунъий йўлдошни орбитага учирди
15:01 / 05.05.2025