Жамият | 15:20 / 17.10.2019
13094
3 дақиқада ўқилади

30 йилдан буён дард билан курашаётган ургутлик йигит яхшилар кўмагига муҳтож

Таҳририятга Самарқанд вилоят Ургут туманида яшовчи Наврўз Исломов ёрдам сўраб мурожаат қилди. Наврўз уч ёшида сурункали гепатит билан оғриб, кейинчалик ана шу касаллик асоратларини енгиш учун кўплаб шифохоналарда даволанишга мажбур бўлган.

Шу сабабдан бўлса керак, маълум муддат касалликни енгиб, инсонларни даволаш истагида Тошкент Педиатрия институтига ўқишга кирган. Вақт ўтиб яна турли дардлар хуруж қила бошлади. 2010 йилга келиб барибир касаллик кучини кўрсатди. Ҳолдан тойган Наврўз икки йил академик таътил олиб Тошкентдаги академик В.Воҳидов номли Республика ихтисослашган хирургия маркази мутахассисларига мурожаат қилди. Яна узоқ вақт даволанишга тўғри келди.

2019 йилда Наврўз Исломовда «спленоренал анастомоз қўйиш» операцияси ўтказилди. Бироқ операциядан кейин ҳам барибир кундан-кун аҳволи ёмонлашиб борди. Шунга қарамай интилишда давом этган Наврўз ўқишни битирди.

У ҳар доим парҳезда юрди, мунтазам даволаниб борди. Даволанишни аввал йилда бир бўлса кейин ҳар 6 ойда, 3 ойда амалга оширишга тўғри келди. Энди эса ҳар ойда даволанишга тўғри келмоқда. Шу сабабдан унинг молиявий аҳволи оғирлашиб қолган. Ота-онаси эса нафақада. Ҳамиша Гепа мерц порошок (кунига 6 донадан), Плазмофорез (қонни заҳарли моддалардан тозалаш), Дюфалак сиропи ичиб туриши керак.

В.Воҳидов номли Республика ихтисослашган хирургия маркази мутахассислари Наврўз Исломовга жигарни кўчириб ўтказиш операцияси лозим деб топган. Бунинг энг қулай ва арзон варианти Ҳиндистон бўлиб, у ерда ушбу операциясини ўтказиш учун ўртача 35 000 (ўттиз беш минг) АҚШ доллари миқдорида маблағ керак. Айни дамда эса Наврўзда даволаниш учун ҳам маблағ қолмаган...

Уч нафар боланинг отаси бўлган Наврўзнинг ота-онаси, оиласи, фарзандлари унинг тузалиб кетиб оиласи бағрида соғ-омон юришидан умидвор. Бунинг учун эса Наврўзга сизнинг дуоларингиз ва ёрдамингиз керак. Яхшилар кўмагига муҳтож йигитдан ёрдамингизни аяманг.

Наврўз Исломов номига очилган пластик карточка:

Click/PayMe: 8600 0804 1298 0533

Анвар Мустафоқулов тайёрлади

Мавзуга оид