Жамият | 09:20 / 17.10.2019
286319
6 дақиқада ўқилади

Бўғим касалликларини даволаш ва олдини олишда нималарга эътибор бериш керак? Шифокор тавсияси

Kun.uz соғлом ҳаёт лойиҳаси орқали бугунги кунда кўп учраётган ва олдини олиш долзарб бўлган касалликлар ҳақида маълумот беришда давом этади.

Кузда баъзи касалликлар қўзғалишидан хабардормиз. Ҳаво-томчи йўли билан ўтадиган юқумли касалликлардан ташқари, бўғим хасталиклари ҳам айни шу даврда бош кўтаради. Улар сирасига бод, яъни, ревматизм, артрит, остеоартроз, бўғимларнинг емирилишига олиб келадиган юқумли ва туғма касалликлар киради. Бўғим касалликлари 150 дан ортиқ касалликни ўзига қамраб олар экан. Бугун сизга бўғим касалликларини аниқлаш, даволаш ташхислаш ва олдини олиш билан боғлиқ фойдали маълумотлар беришни мақсад қилганмиз. Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази бош илмий ходими Акбар Абдуллаев бизга бу касаллик ҳақида сўзлаб берди.

“Ревматик касалликларни ичига бўғим касалликлари ҳам киради. Бўғим касалликлари 150 та касалликни ўзига қамраб олган. Одамларни жароҳатга ва ногиронликка сабаб бўлувчи касалликлар жуда кўпчиликни ташкил қилади. Булар ҳаммага таниш ревматизм, артрит, остеоартрит, тизимли касалликлар ҳисобланади. Бу касалликар ичида энг кўп тарқалгани эса остеоартрит (остеоартроз)дир. Касаллик умумий аҳолининг деярли 4 фоизида учрайди. Олдинлари бу касаллик ёши катталарда, яъни 60-70 ёшлиларда учрайди, деган фикр бўларди. Бугунги кунда бу касаллик ёшариб, ёшларда ҳам учраяпти. Бунинг сабаблари жуда кўп, лекин аниқ бир сабаби ҳалигача аниқланмаган.

Акбар Абдуллаев

Касаллик келиб чиқишига модда алмашинувининг ўзгариши, кўп ёки камҳаракатлилик, ташқи муҳит, наслий мойиллик каби бир қатор сабабларни айтиб ўтишимиз мумкин.

Бу касаллик майда ва йирик бўғимларни ҳам шикастлайди. Касалликнинг олди олинмаса, бориб-бориб беморнинг аҳволи оғирлашишига ва ҳаёт тарзининг бузилишига олиб келади.

Касалликнинг белгилари нималарда намоён бўлади?

Касаллик белгиларини фақат шифокорлар эмас, балки бошқа соҳа вакиллари ҳам билиши мумкин. Бўғимларда оғриқнинг пайдо бўлиши. Оғриқ кўпинча куннинг иккинчи ярмидаги жисмоний зўриқишлардан кейин пайдо бўлиши мумкин. Оғриқ ҳаракатларга боғлиқ. Тинч ҳолатда эса оғриқ кечаси бўлиши мумкин.

Энг кўп кузатиладиган ҳолат тизза бўғимларда оғриқнинг пайдо бўлиши. Қайси бўғим кўп ишласа, ўша бўғимларда оғриқ кузатилади. Масалан, футболчиларда тизза, теннисчиларда тирсак, қурувчиларда ҳам елка ҳам тирсак ва майда бўғимлар шикастланиши мумкин.

Агар биз бўғимни ўрганиб чиқадиган бўлсак, соғлом бўғин ҳаракат қилганида ҳеч қандай оғриқлар сезмайди. Бўғимларда ҳаракат эркин бўлади.

Ҳар хил сабабларга кўра тоғайда ўзгаришлар бошланади. Тоғайнинг силлиқлиги йўқолади. Шунинг натижасида оғриқлар келиб чиқади. Бориб-бориб тоғайлар емирилиши мумкин. Бу емирилиш кейинчалик суякка ўтади. Натижада бемор юриши ва ҳаракат қилиши қийинлашади.

Олдини олиш йўллари

Остеоартрит (остеоартроз)ни олдини олиш учун албатта, биринчи навбатда шифокор кўригидан ўтиб туриш керак. Умумий қон таҳлили, рентген, МРТ, компьютер томография усулларида текширувдан ўтиш касалликни вақтида ташхислаш имконини беради.

Касалликни 4 босқичга бўлиш мумкин. 4-босқичда дори воситалари деярли фойда бермайди. Бу босқични жарроҳлик усули билан даволаш керак бўлади.

Шифокор тавсияси. Бўғим касалликларига қандай дори воситаларини қўллаш мумкин?

Касалликни ривожланишини олдини олиш учун керакли дориларни ишлатиш муҳим. Азалдан беморларни фитотерапия ёки ўсимликлар билан даволаш усули кенг қўлланилиб келинган. Бу усулга қарийб 7 минг йил бўлган. Ибн Синонинг «Тиб қонунлари» китобида 2400 дан ортиқ дори воситалари келтириб ўтилган. Шу дори воситаларидан 1400 таси ўсимлик дори воситаларига ажратилган.

Ана шундай табиий ўсимликдан тайёрланган дори воситаси бу “АРТИФАРМ” дори воситасидир. Бу дори воситаси табиий бўлиб, бўғим касалликларини даволаш учун энг керакли доривор ўсимликлардан экстракт қилиниб, таблеткага қўшилган.

Бу таблеткани бошланишига бир марта, кейин икки-уч марта ичиб юрса бўлади. Дори воситасининг яхши томони уни узоқ вақт ичиш мумкин ҳамда ножўя таъсири деярли йўқ. Бу дори воситаси остеоартрозни даволашда, тоғай емирилишини олдини олишда жуда яхши самара беради.

Биз бирор дори воситасини қўллашимизда фақат фойдали тарафидан ташқари унинг зарарли томонини ҳам ўйлашимиз керак. Ўсимликдан олинадиган фито препаратларнинг ножўя таъсири кам бўлади. Табиий восита бўлган “АРТИФАРМ” дори воситаси якка ўзи қўлланилиши, ёки бўлмаса комплекс тарзда, яъни бошқа препаратлар билан қўшимча ишлатилиши мумкин. Дори воситасини бемалол шифокорларга, беморларга остеоартроз касаллигини олдини олиш учун тавсия қиламиз. Чунки касалликни ташхислаш ва даволашдан ташқари унинг олдини олиш жуда муҳим. “АРТИФАРМ” дори воситаси касалликни профилактикасида яхши самара беради.

Хулоса ўрнида

Бўғим касалликларини олдини олишда томоқ оғриғи, ангина, шамоллаш каби касалликларни олдини олиб, болаларни чиниқтириш талаб этилади. Остеоартрозни олдини олиш учун соғлом ҳаёт тарзига кўпроқ эътибор қилишимиз лозим бўлади. Бу касаллик кўп ҳаракатлиликда ҳам, кам ҳаракатлиликда ҳам учраши мумкин. Ҳаракатда ҳам ҳаракат бўлади. Масалан кўпчиликка жисмоний тарбия билан шуғулланишни тавсия қилганимизда айтишадики: «мен эрталабдан кечгача ишда ҳаракатда бўламан». Афсуски бундай ҳолатда инсон танаси бир томонлама ҳаракатда бўлади. Бадантарбия машқларида барча бўғинлар ҳаракатда бўлади. Шунинг учун доимий равишда жисмоний машқларни бажариб туриш бўғим касалликларини олдини олади.

Суҳбатни тўлиқ шаклда юқоридаги видеолавҳа орқали томоша қилишингиз мумкин.

Раҳматилло Исроилов тайёрлади.