Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қайси маиший техникада энергия самарадорлиги класси кўрсатилиши шарт?
Ўзбекистонга олиб кириладиган ва сотиладиган, техник ҳужжатларида, маркировкасида ва этикеткаларида энергия самарадорлигининг тегишли класси тўғрисидаги ахборотларнинг мажбурий мавжуд бўлиши ҳақидаги талаб татбиқ этиладиган маиший электр приборлари рўйхатига қўшимчалар киритилди.
Эслатиб ўтамиз, маиший электр приборининг класси лотинча бош ҳарфлар билан белгиланади: «А», «В», «С», «D», «E», «F», «G» (камайиб боришига кўра). Қўшимча равишда – «А+», «А++» ва ундан юқори (ортиб боришига кўра) – улар «А» класси даражасидан анча ошади.
Рўйхатдаги энергия самарадорлиги класси кўрсатилмаган приборларни (илгари фойдаланилганларидан ташқари) 2016 йил 1 январдан импорт қилиш, 1 июлидан эса –мамлакатда реализация қилиш тақиқланди. Қуйи классдаги товарларни импорт қилиш ва реализация қилиш босқичма-босқич: 2017 йилдан – «G», 2018 йилдан – «F», 2019 йилдан – «Е» классидагилар тақиқланди.
2019 йил майда «Ўзстандарт» агентлигига рўйхатни қайта кўриб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш топширилди. Натижада унга 8 та янги позиция киритилди:
• марказий иситиш қозонлари, 8402-товар позициясидаги қозонлардан ташқари, ва бошқалар (ТИФ ТН коди 8403 10 900 0);
• суви оқиб турадиган ёки тўпланадиган ноэлектр сув иситгичлар (идишли) ва бошқалар (8419 19 000 0);
энг катта горизонтал ҳажми 120 см дан ошмайдиган ҳаво тортувчи қопқоқлар ва жавонлар (8414 60 000 0);
• чангютгичлар (8508 11 – 8508 60);
электр двигатель ўрнатилган маиший электр механик машиналари (8509 40 – 8509 80);
• ёруғлик тарқатувчи диодлар (LED), шу жумладан лазер диодлар (8541 40 100 0);
• лампалар ва ёруғлик приборлари ва бошқалар (9405 10 400 9);
• чўғланма лампалар билан фойдаланишга мўлжалланган приборлар ва бошқалар (9405 40 910 9).
Мавзуга оид
19:32 / 11.01.2025
Электротехника саноатида айрим корхоналарга янги солиқ имтиёзлари берилиши мумкин
17:14 / 24.08.2024
Eltech-Lab энергосамарадорлик синовларини ўтказа олмади. Товарлар ярим йил божхонада қолиб кетган
21:12 / 19.08.2024
Нотариф чекловлар фонида: Маиший техника импорти кескин қисқарди
17:09 / 19.06.2024