Ўзбекистон | 23:16 / 19.10.2019
113733
2 дақиқада ўқилади

Дубай амирининг ўғли Ўзбекистондаги лочин ови фотосуратларини эълон қилди

13 октябрь куни Дубай амирлигининг тахт вориси Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад Ол Мактум бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюриб, Навоий шаҳридан қарийб 50 километр узоқликдаги чўл ҳудудида жойлашган «Амирликларнинг йўрға тувалоқни асраш маркази» (АЙТАМ) яқинида лочинлар билан ов қилган эди.

Шайх Ҳамдан бу ҳақдаги видеолавҳани «Твиттер» саҳифасида ҳам эълон қилди.

Бундан ташқари, шаҳзода ов таассуротлари билан инстаграм саҳифасида ҳам ўртоқлашиб, бир неча фотосуратларни жойлаштирди

Фото: Instagram
Фото: Instagram
Фото: Instagram
Фото: Instagram
Фото: Instagram

Эслатиб ўтамиз, Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад Ол Мактум - Дубай амири Муҳаммад бин Рошид Ол Мактумнинг ўғли, Дубай амирлигининг меросхўр шаҳзодаси, 1982 йилда туғилган. У жуда фаол ҳаёт кечириши билан машҳур. Унинг қизиқишлари доираси кенглиги ҳаммани ҳайратга солади. Шаҳзода парашютда сакраш, сув остига шўнғиш, балиқ ови, лочин ови, сноубординг, велоспорт ва спортнинг кўплаб бошқа турларига қизиқади. «Фазза» тахаллуси билан шеърлар ҳам ёзади. 

Мавзуга оид