Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тарихдаги энг йирик битим яна қолдириладиган бўлди
Саудия Арабистонининг «Saudi Aramco» давлат нефть компанияси акцияларининг илк бор оммавий жойлаштирилиши (IPO) бошланишини яна ортга сурди. Бу ҳақда Financial Times ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.
Газетанинг маълумотларига кўра, бу ортга суриш сентябрь ойида компания инфратузилма объектларига дронлар воситасида ҳужум билан боғлиқдир. Қайд этилишича, «Saudi Aramco» ушбу ҳужум унинг чораклик даромадларида қандай из қолдиргани аниқланмагунча кутиб турмоқчи.
Аввалроқ IPO ҳақида 20 октябрь куни эълон қилиниши, 27 октябрь куни жойлаштириш проспекти тақдим этилиши, 3 ноябрь куни роуд-шоу бошланиши маълум қилинган эди. Энди эса узоқ кутилган IPO фақат декабрда ёки келгуси йилнинг январида бўлиб ўтиши мумкин.
«Saudi Aramco»нинг фақат икки фоиз акцияси сотувга чиқарилади. Компаниянинг шу кундаги ягона акциядори ҳисобланувчи Саудия Арабистони ҳукумати битимдан 40 миллиард доллар тушумга эга бўлмоқчи. Бу эса битимни тарихдаги энг йирик IPOга айлантиради, бутун «Saudi Aramco» баҳосини икки триллион доллар қийматида белгилаб беради.
«Saudi Aramco» IPOси ўтказилиши ҳақида дастлабки ниятлар 2017 йилда очиқланган эди. Ўшанда 5 фоизлик акциялар пакети ҳақида гап борган эди. Бу ҳолда давлатга тегишли мавжуд қимматбаҳо қоғозларни сотиш ёки янгисини чиқариш вариантлари кўриб чиқилаётганди. Ҳозир эса агентлик қўшимча акцияларни эмиссия қилмоқчи.
Мавзуга оид
07:52 / 28.05.2025
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
19:00 / 19.05.2025
Саудия Арабистони — жозибадор саргузашт ва ҳашамат мужассамлашган диёр
22:15 / 14.05.2025
Трамп араблар даврасида. У Фаластинни тан оладими?
22:01 / 13.05.2025