Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бангладешлик депутат имтиҳонлардан ўтиш учун ўзининг 8 қиёфадошидан фойдаланди
Бангладешлик сиёсатчи ва парламентнинг “Авами лиг” ҳукмрон партиясидан депутати Таманно Нусрат имтиҳонларни топширишда 8 нафар қиёфадошини ёллагани учун университетдан ҳайдалди.
The Guardian нашрининг маълум қилиишича, депутат ўзига ўхшаш 8 аёлни топиб, камида 13 та имтиҳонда улар “хизматидан фойдаланган”.
Ёлғон Nagorik TV телеканали мухбири имтиҳонга келиб, Нусрат ёллаган аёллардан бирини воқеа бўйича қўққисдан саволга тутгач фош бўлган.
Депутат Бангладеш университетида бакалавр унвонини олаётган бўлган. Университет раҳбари Нусрат жиноят содир этгани учун олий таълим муассасасидан ҳайдалганини маълум қилган. Ректорнинг қўшимча қилишича, ёлланган “талабалар” имтиҳонни қўриқчилар назоратида топширишган. Таъкидланишича, бундан университет ходимлари хабардор бўлган, аммо Нусрат нуфузли оиладан бўлгани учун индамасликни маъқул кўришган.
Мавзуга оид
23:11 / 18.04.2025
Тошкент ва Москва мигрантларни танлаб олиш жараёнини Ўзбекистонга кўчириш устида ишламоқда
20:18 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
17:45 / 13.01.2025
“Асосан бепул онлайн курслардан фойдаландим” — Ўзбекистонда илк бор SAT'дан 1600 балл олган бухоролик 18 ёшли йигит
23:25 / 23.12.2024