Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳукумат қарори: ички ишлар ходимларининг турар жой-маиший шароитлари яхшиланади
Ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларининг турар жой-маиший шароитлари яхшиланади. Вазирлар Маҳкамаси бу ҳақда тегишли қарор қабул қилди.
Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлигининг ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимига турар жой-маиший шароитларни яхшилаш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи амалий механизмларни жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди:
инвестор ва тадбиркорлик субъектларига 2019-2022 йилларда кўп квартирали уйларни “тайёр ҳолда топшириш” шартларида босқичма-босқич қуриш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг фойдаланилмайдиган ер участкалари, бино ва объектларини рўйхат бўйича бериш;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида ташкил этиладиган комиссия томонидан ўтказиладиган танлов (тендер) натижалари асосида қурилиш тўғрисидаги шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;
ушбу қарорни амалга ошириш доирасида биринчи қаватлардан ташқари, қоида тариқасида, икки хонали квартиралар учун - камида 80 квадрат метр, уч хонали квартиралар учун - 100 квадрат метр ва тўрт хонали квартиралар учун - 120 квадрат метр бўлган кўп квартирали уйларни қуриш;
ушбу қарор ижросини таъминлаш доирасида қуриладиган кўп квартирали уйлардаги квартираларни мазкур қарор қоидаларига мувофиқ тузиладиган қурилиш шартномаларида белгиланган имтиёзли шартлар ва нархларда асосан ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларига сотиш, инвестор улуши бундан мустасно.
Шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарларининг қарорлари асосида:
уй-жой билан таъминланиш ва яшаш шароитларини яхшилашга эҳтиёжи бўлган;
хизмат фаолиятида (жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда) юқори натижаларга эришган, шунингдек, интизомий жазога тортилмаган ходимлар ва ҳарбий хизматчилар ушбу қарорни амалга ошириш доирасида қурилган кўп квартирали уйлардаги квартираларни имтиёзли арзон нархларда сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланади.
Белгиланишича, ушбу қарорни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан:
ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларига базавий ҳисоблаш миқдорининг олти юз бараваридан кўп бўлмаган миқдорда беш йилдан ошмаган муддатга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фоизсиз қарз берилиши мумкин;
ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларига ушбу қарорни амалга ошириш доирасида қурилган кўп квартирали уйларда сотилмаган квартираларнинг бир қисми қурилиш тўғрисидаги шартномада белгиланган нархлар бўйича имтиёзли шартларда сотиб олинади ва кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг хизмат уй-жой фондига ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ходимлари ва ҳарбий хизматчиларининг турар жой-маиший шароитларини яхшилаш учун вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмаларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан ажратиладиган ер участкаларига нисбатан ушбу қарорда назарда тутилган механизмдан кейинчалик фойдаланишга рухсат берилди.
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ва ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарлари зиммасига уй-жой билан таъминланиш ҳамда яшаш шароитларини яхшилашга эҳтиёжи бўлган, хизмат фаолиятида (жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда) юқори натижаларга эришган, шунингдек, интизомий жазога тортилмаган ходимлар ва ҳарбий хизматчилар рўйхатини шакллантиришда холисликни таъминлаш ҳамда коррупция ҳолатларини бартараф этиш учун шахсий масъулият юкланди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
ушбу қарор талабларини ҳисобга олган ҳолда, шартнома шартларининг тўлиқ ва сифатли бажарилиши мониторингини таъминлайди;
уй-жой билан таъминланиш ҳамда яшаш шароитларини яхшилашга эҳтиёжи бўлган, хизмат фаолиятида (жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда) юқори натижаларга эришган, шунингдек, интизомий жазога тортилмаган ходимлар ва ҳарбий хизматчилар рўйхатини шакллантириш, шунингдек, ушбу қарорни амалга ошириш доирасида қурилган кўп квартирали уйлардаги квартираларни улар ўртасида тақсимлаш бўйича ички ишлар органлари турар жой-маиший комиссияларининг фаолиятини самарали ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги лойиҳа-смета ҳужжатларининг белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминлайди ҳамда ушбу қарорни амалга ошириш доирасида “тайёр ҳолда топшириш” шартларида қуриладиган ҳар бир кўп квартирали уй бўйича қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши юзасидан тегишли давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатади.
Мавзуга оид
14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
13:54 / 01.05.2025
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади
13:31 / 29.04.2025