Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳрининг тўрт туманида электр энергиясида вақтинчалик узилиш бўлади
Бугун, 21 октябрь куни, соат 09:00 дан 17:00 га қадар Тошкент шаҳрининг Миробод, Юнусобод, Яшнобод ҳамда Чилонзор туманларининг айрим маҳаллаларида электр энергиясида вақтинчалик узилиш бўлади.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот хизмати хабарида айтилишича, Миробод туманига қарашли “Байналминал” маҳалла ҳудудидаги 112-сонли трансформаторда режали мукаммал таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида, 1-тор “Оқ йўл” кўчаси, “Оқ йўл берк” кўчаси, 7-берк “Мироншоҳ” кўчаси, ҳамда 1-тор “Мироншоҳ” кўчаларидаги 2 та кўп қаватли 32 А ва 32 Б уйларида, шунингдек 83-ўрта таълим мактабида соат 09:00 дан 17:00 га қадар электр энергиясида вақтинчалик узилиш бўлади.
Юнусобод туманининг 8-мавзе “Шодлик” маҳалласидаги 2 дан 48 гача бўлган кўп қаватли аҳоли турар жой биноларида юқори кучланишли ҳаво линияларида таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида вақтинчалик соат 09:00 дан 15:00 гача ўчирилади.
Яшнобод туманининг баъзи ҳудудлари, яъни “Қурувчилар”, “Чарос”, “Табаррук”, “Заркент”, “М.Ашрафий”, “Фарғона йўли”, ҳамда “Бешариқ” маҳалласидаги “Лисунова” кўчасининг 1А ва 2-мавзесидаги аҳоли турар жой биноларида электр энергиясидан вақтинчалик узилишлар бўлади.
Яшнобод тумани “Бешариқ маҳалласи” ҳудудига қарашли 1А ва 2- мавзесидаги 3304-сонли трансформатор пунктини мукаммал таъмирдан чиқарилаётганлиги сабабли 10:00 дан 17:00 гача таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида вақтинча ўчирилади.
Туманнинг “Иқбол” маҳалласидаги 2262-сонли трансформатор пунктига қарашли “Қурувчилар”, “Табаррук” ва “Чарос” кўчаларида юқори кучланишли ҳаво тармоғи ВЛ-0,4 СИПда таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида 09:00 дан 15:00 гача ўчирилади. Шунингдек, “Заркент”, “М.Ашрафий” ва “Фарғона йўли” кўчаларидаги 646-сонли трансформатор пунктига қарашли ВЛ-0,4 СИП юқори кучланишли ҳаво линиясида таъмирлаш ишлари амалга оширилаётганлиги туфайли 11:00 дан 17:00 гача ўчирилади.
Чилонзор туманининг 7-мавзесига қарашли 18А, 18Б, 18В, 18Г, ҳамда 179-ўрта таълим мактаб ҳудудига қарашли 6 кВли 1432-сонли трансформаторда мукаммал таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида вақтинча, соат 09:00 дан 17:00 кадар электр энергиясида узилиш бўлади.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўралган.
Мавзуга оид
18:43 / 24.05.2025
Францияда йирик блэкаут юз берди
23:55 / 08.04.2025
Ўзбекистонда 1 майдан электр энергияси учун янги тариф жорий этилади
14:32 / 06.04.2025
Кам таъминланган оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
19:11 / 31.03.2025