Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасида бюджет маблағлари талон-торож қилинган
Самарқанд вилояти юқумли касалликлар клиник шифохонасида бюджет маблағлари талон-торож қилинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Қайд этилишича, шифохона томонидан электрон давлат харидлари порталига ҳар бирининг нархи 3 млн. 500 минг сўмдан бўлган 10 дона (35 млн. сўмлик) “G” маркали кондиционер харид қилиш бўйича хусусий корхона билан электрон шартнома расмийлаштирилган.
Бироқ, хусусий корхона томонидан “G” маркали кондиционерлари ўрнига, нархи 2 млн. 425 минг сўм бўлган 10 дона (24 млн. 425 минг сўмлик) “А” русумли кондиционерлар олиб келиб ўрнатилиб, жами 10 млн. 575 минг сўмлик бюджет маблағлари ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинган.
Бундан ташқари, шифохонада 31 ҳолатда жами 58 млн. 305 минг сўмлик дори воситалари қиммат нархларга харид қилиниб, анча миқдордаги бюджет маблағлари растрата йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан вилоят юқумли касалликлар клиник шифохонаси мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 2-қисми “г” банди жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
15:16 / 14.05.2025