Жаҳон | 18:54 / 24.10.2019
3940
1 дақиқада ўқилади

Туркия Европарламентнинг Анқарага қарши санкциялар тўғрисидаги резолюциясини рад этди

Фото: REUTERS

Туркия ташқи ишлар вазирлиги Европарламентнинг “Тинчлик булоғи” операцияси сабабли Анқарага қарши санкциялар киритиш тўғрисидаги резолюциясини қатъий рад этди.

"Биз ЕПнинг “Тинчлик булоғи” операциясига нисбатан тутган позициясини тўлалигича инкор қиламиз. Ўзида мунтазам равишда террорчиларни қабул қиладиган парламентнинг бу қарори бизни ажаблантирмади", - дейилади Туркия ТИВ баёнотида.

Баёнотда террорчи дейилганида ЕИда яшаётган курд сиёсатчилари назарда тутилган бўлиб, Анқара уларни Туркияда фаолияти тақиқланган Курдистон ишчилар партияси билан алоқадор деб ҳисоблайди.

Туркия ТИВнинг билдиришича, ЕП "дунёдаги воқеаларни етарлича кузатмаяпти, ҳодисаларни холис баҳолай олмаяпти ва оқибатда самарали ва тўғри стратегия ишлаб чиқишга қодир эмас". 

Аввалроқ Европарламент ҳарбий операция бошлагани учун "Туркияга қарши тегишли ва мақсадли иқтисодий чоралар кўриш" тўғрисида резолюция қабул қилганди.

Мавзуга оид