Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
9 ой якуни: аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ 10,8 млн сўмни ташкил қилди
2019 йилнинг январь–cентябрида Ўзбекистон Республикаси ЯИМ ҳажми жорий нархларда 361,85 трлн сўмни ташкил этди.
Давстатқўмнинг Kun.uz’га хабар беришича, аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ 10,8 млн сўмни ташкил этди ва бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,7 фоизга юқори.
Ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда ЯИМ (ЯҚҚ) тармоқлари таркибида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигининг улуши 31,3 фоиздан 28,0 фоизга ҳамда хизматлар соҳаси улуши 36,8 фоиздан 35,9 фоизга камайган бир вақтда, саноатнинг улуши 25,4 фоиздан 29,2 фоизга, қурилишнинг улуши 6,5 фоиздан 6,9 фоизга ўсди.
2019 йил январь–сентябрь ойларидаги иқтисодий ўсиш суръати иқтисодиётнинг асосий тармоқларида кузатилган ижобий динамика билан боғлиқ. Иқтисодиётнинг барча тармоқларида яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажми ЯИМ умумий ҳажмининг 90,9 фоизини ташкил этди ва 5,7 фоизга ўсди (ЯИМ мутлақ ўсишига таъсири 5,0 фоиз пунктни ташкил этди).
Маҳсулотларга соф солиқларнинг ЯИМ таркибидаги улуши 9,1 фоизни ташкил этди ва 5,6 фоиз даражасида ўсиш қайд этилди (ЯИМ мутлақ ўсишига таъсири 0,7 ф.п.).
Мавзуга оид
10:40 / 28.05.2025
Олий таълим ташкилотларида қанча талаба таҳсил олаётгани айтилди
11:13 / 27.05.2025
Қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилгани айтилди
13:07 / 26.05.2025
34 йилда умумий ўрта таълим ташкилотлари сони қанчага ошгани айтилди
22:41 / 24.05.2025