Спорт | 14:14 / 26.10.2019
76074
2 дақиқада ўқилади

Москвада Конор Макгрегорга бутилка улоқтирилди. Доғистонлик блогер бунинг сабабини айтди

Фото: Видеодан кадр

ММА’нинг ирландиялик жангчиси, UFC икки вазн тоифасидаги собиқ чемпиони Конор Макгрегорга Москвадаги тадбирда бутилка улоқтирилди. Блогер Наримон бу ишни нега қилганини тушунтириб берди.

Ҳодиса Москвада журналистлар иштирокидаги расмий тадбирда юз берди. Блогерлар билан учрашув пайтида Конорга бутилка улоқтирилди, аммо у нишонга тегмади.

Макгрегорга бутилка отган Наримон ўзининг «инстаграм»даги саҳифасида жангчи билан мулоқот матнини эълон қилди.

- Конор, кеча доғистонликлар ҳақида нима деганинг эсингдами?

- Ҳа, ёдимда.

- Агар сен Ҳабиб ва унинг жамоасини ёмон кўрсанг, унда нима учун бутун Доғистон халқи ҳақида бундай гапирасан?

- Бунинг сабабини сенга айтаман. Улар дўконларда менинг юзим тасвирланган товуқни сотишди. Улар менга ҳурматсизлик кўрсатишди.

- Менинг отам, акам - сен уларнинг барчасини қўрқоқ, деб ҳисоблайсанми?

- Ҳа, шундай деб ўйлайман.

- Нега улар қўрқоқ? (Бутилка отилади.) Отам ёки акам сенга нима қилишдики, сен уларни қўрқоқ деб атаяпсан?

- Жим бўл, тентак.

«У мантиқий саволга фақат шундай жавоб қайтара олди. Нега бундай бўлганини, нега матбуот анжуманининг биринчи кунидан кейин мен бу сўзлар ҳақида шахсан сўрашни хоҳлаганимни тушунишингиз учун ўша ҳис-туйғуларни сўзлар билан қандай етказишни билмаяпман!» - деб ёзади Наримон «инстаграм»даги саҳифасида.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

A post shared by Nariman (@nariman.life) on

Эслатиб ўтамиз, 24 октябрь куни Макгрегор Москвада бўлиб ўтган матбуот анжуманида Доғистон вакилларини ҳақорат қилганди. Ўз навбатида, улар бунга шунчаки қараб туришмади ҳамда собиқ чемпион тўхтаган меҳмонхона ёнида йиғилишди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид