Фан-техника | 10:45 / 27.10.2019
23592
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Start up учун 2,5 миллиард сўмга эга бўлишингиз мумкин

InnoBazar - ғояларни муваффақиятли стартапларга айлантирувчи дастур

28 октябрдан 1 ноябргача "Ўзэкспомарказ"да бўлиб ўтадиган Innoweek ҳафталиги доирасида ёшларнинг стартап-ташаббусларини қўллаб-қувватлаш дастури ишга туширилади. 
Дастур Инновация вазирлиги ва А. Авазов раҳбарлигидаги Alibazar фирмасининг қўшма лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.

InnoBazar янги телевизион лойиҳаси қатнашчилари таркибига қўшилиш орқали сиз 2,5 миллиард сўмга эга бўлишингиз мумкин. Лойиҳа мутахассислари ушбу соҳадаги жаҳон тажрибасини ўрганиб чиқдилар ва стартапни ғоядан «seed funding»гача (лойиҳани амалга ошириш учун «уруғлик» инвестицияларни жалб қилиш босқичи) ривожлантиришнинг услубий базасини ишлаб чиқдилар.

Ёш авлоднинг тадбиркорликни ривожлантиришдаги иштироки унинг инновацион йўналишини кучайтиради, шунингдек, фаол ёшларнинг ижодкорлигини рағбатлантиради.

InnoBazar - бу ғояларни муваффақиятли стартапларга айлантиришда ёшларни қўллаб-қувватлаш учун яратилган тадбиркорликни ривожлантиришнинг янги ва истиқболли моделидир. Ўз навбатида, дастурнинг муваффақият тарихи нафақат янги иш ўринлари, инновацияларни ривожлантириш, балки тадбиркорлик маданиятини тарғиб қилиш ҳамда янги ғояларни амалга ошириш учун тобора кўпроқ ёшларни жалб қилиш ва ўз стартапларини яратиш имкониятидир.

Мазкур ташаббус Инновация вазирлиги ва Alibazar  компаниясининг янги иш ўринларини яратиш, ёшлар бандлигини ошириш ва аҳоли турмуш даражасини яхшилашга қаратилган қўшма лойиҳаси асосида амалга оширилмоқда.

Mover: https://bit.ly/2TcYhHU

Youtube: https://bit.ly/2MyLXiY

Instagram: http://bit.ly/2S3xhO0

Telegram: @Alisheravazov

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид