Ўзбекистон | 08:00 / 28.10.2019
13902
2 дақиқада ўқилади

Бир кунда 1000 нафардан зиёд фуқароларга ҳарбий гувоҳнома топширилди (фото)

Жорий йилнинг 27 октябрь куни Марказий ҳарбий округига қарашли Самарқанд, Жиззах ҳамда Навоий гарнизонидаги Сафарбарлик чақируви резерви батальонларида 27 ўқув куни давомида ҳарбий тайёргарликдан ўтган 1000 нафардан зиёд чақирилувчиларга ҳарбий гувоҳнома топширилди. Бу ҳақда Kun.uz’га Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди. 

Жумладан, Самарқанд гарнизонида ўтказилган тантанали тадбирда округ қўмондонлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, меҳнат фахрийлари, нафақадаги ҳарбийлар ҳамда чақирилувчиларнинг ота-оналари ва яқинлари иштирок этди.

Дастлаб, аскарлар бўлинма таркибида янги таҳрирдаги Ватанга Қасамёд матнини ўқиб, жанговар байроқ ва ота-оналари, яқинлари гувоҳлигида йигитлик онтини ичишди. 

Шундан сўнг, батальон командири подполковник Санжар Жавлиев, оддий аскар Темур Тўхтаевнинг онаси Ҳуррам ая ва “Нуроний” кенгаши Самарқанд вилояти бўлими масъул ходимлари томонидан самимий тилаклар билдирилди. СЧР хизмати афзалликлари ҳақида, шунингдек, ҳарбий хизматдаги илғор чақирилувчилар, жаҳон чемпионлари эътироф этилди.

Шу куни Жиззах, Навоий ва Самарқанд вилоятларидаги СЧР батальонларида 1000 нафардан зиёд аскарларга ҳарбий гувоҳномалар топширилди.

Амалдаги қонунчиликка кўра, СЧР батальонларида хизмат қилган аскарларни иш жойи (лавозими) ва иш жойидаги ўртача иш ҳақи сақланиб қолади. Мазкур шахслар билан тузилган меҳнат шартномаси чақирув қоғози олинган кундан ҳарбий йиғинлардан қайтилгунга қадар бўлган даврда иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиниши мумкин эмас, корхона, муассаса ва ташкилот тугатилган ҳоллар бундан мустасно.

Мавзуга оид