Ўзбекистон | 22:39 / 29.10.2019
2926
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Озарбойжон мудофаа вазирлари ўзаро ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

30 октябрь куни Боку шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар мудофаа вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади. 

Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов раҳбарлигидаги ҳарбий делегация Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар мудофаа вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Озарбойжонга келди.

Бугун, 29 октябрь куни генерал-майор Баҳодир Қурбонов Озарбойжон мудофаа вазири генерал-полковник Закир Гасанов билан икки томонлама учрашув ўтказди, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти.

Учрашув давомида ҳарбий соҳада икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Озарбойжон мудофаа идоралари раҳбарлари 2020 йилга мўлжалланган икки давлат Мудофаа вазирликлари ўртасида ҳарбий ҳамкорлик режасини имзоладилар. 

30 октябрь куни Боку шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар мудофаа вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади. 

Унда Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Озарбойжон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон мудофаа идоралари раҳбарлари иштирок этади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид