Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Telegram'даги сўровномада Бош вазир лавозими учун кўпчилик Раматовга овоз бермоқда
Сиёсий партиялар парламент сайловлари арафасида Бош вазир лавозими учун ўз номзодлари захирасини эълон қилгач, жамоатчилик бу воқеликни қизғин муҳокама қила бошлади.
Янгилик жамоатчилик орасида катта қизиқиш билан кутиб олинди, турли тахминлар, фаразлар илгари сурилмоқда.
Telegram'даги Insider.uz канали номзодлардан қай бири Бош вазирликка мақбуллиги борасида ўз ўқувчилари орасида сўровнома ўтказди.

3 мингдан ортиқ респондент қатнашган сўровномада амалдаги Бош вазир Абдулла Арипов номзодини 22 фоиз (670 киши) киши қўллаб-қувватлаган.
Энг кўп овозни бош вазир ўринбосари, Транспорт вазири тўплаб турибди. 37 фоиз иштирокчи (1070 киши) Очилбой Раматовга овоз берган.
Учинчи ўринда Адлия вазири Русланбек Давлетов бормоқда. Унинг номзодини респондентларнинг 22 фоизи (640 киши) ёқлаб чиққан.
«Миллий тикланиш»нинг номаълум номзоди 2 фоиз, Экопартия вакили – «Ўзкимёсаноат» раҳбари Одил Темиров 2 фоиз овоз йиғган.
Бу номзодларнинг барчасига қарши овоз берганлар сони ҳам салмоқлигина — 18 фоиз (540 киши)
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Kun.uz Ўзбекистондаги сиёсий партиялар парламент сайловларида ғолиб чиқса, Бош вазир лавозимига кимни илгари суриши борасида маълумот берган эди.
Мавзуга оид
09:21 / 28.05.2025
Ўзбекистонда Яшил иқлим жамғармаси ваколатхонаси очилиши мумкин
08:02 / 28.05.2025
Ўзбекистонда Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг магистратура дастури жорий этилади
15:46 / 13.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 2 млрд долларга чиқармоқчи
20:32 / 12.05.2025