Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чилонзор ва Олмазор туманларининг айрим ҳудудларида электр энергиясида вақтинчалик узилиш бўлади
Бугун, 30 октябрь куни, соат 10:00 дан 17:00 га қадар Тошкент шаҳрининг Чилонзор ва Олмазор туманларининг айрим ҳудудларида электр энергиясида вақтинчалик узилиш бўлади.
“Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси” хабарига кўра, Чилонзор туманининг Е-мавзе ҳудудига қарашли 6 кВли 1986-сонли трансформатор пунктида мукаммал таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида тумандаги 1/36–сонли мактабгача таълим муассасасида ва 9, 10, 9А, 5, 6 – сонли кўп қаватли аҳоли турар жой биноларида соат 10:00 дан 17:00 қадар электр энергияси вақтинчалик узилиш бўлади.
Шунингдек, Олмазор туманидаги 0,4 кВли 426 ҳамда 4120-сонли трансформатор пунктларига қарашли “Қўштут” маҳалла ҳудудидаги “Ленточний” ва “Улуғ” кўчаларида темир бетон устунларни ўрнатиш ишлари олиб борилиши сабабли аҳоли турар жойларида ишларни хавфсиз бажариш мақсадида соат 10:00 дан 17:00 қадар электр энергияси вақтинчалик узилиш бўлади.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўралган.
Мавзуга оид
18:43 / 24.05.2025
Францияда йирик блэкаут юз берди
19:49 / 19.05.2025
«Талабалар фестивали» ўтказилиши сабаб Олмазор туманидаги кўча вақтинча ёпилади
20:18 / 12.05.2025
Тошкентдаги мактаб ўқитувчиси ўқувчиларга «Катюша» ёдлатгани хабар қилинди
11:18 / 22.04.2025