Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиядаги ЙТҲ оқибатида Ўзбекистон фуқароси вафот этди
Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 2019 йил 29 октябрнинг эрта тонгида Пермь-Екатеринбург йўлида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси З.С. вафот этди.
Бош консулхона вазиятни назоратга олди ҳамда ҳамюртимизнинг жасадини ватанга жўнатиш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалалар билан шуғулланмоқда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этган ҳамда Россиянинг Урал федерал округи (Курган области, Свердловск области, Тюмен области, Челябинск области, Ханти-Мансийск автоном округи – Югра, Ямал-Ненецк автоном округи) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолатларда мамлакатнинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +7 343 276 31 66, +7 343 272 31 33.
Мавзуга оид
11:05 / 07.05.2025
Россияда мушкул аҳволда қолган фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилди
17:18 / 10.04.2025
Екатеринбургда оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг фарзандлари Ўзбекистонга қайтарилди
13:08 / 06.01.2025
Екатеринбургда теракт иши бўйича ўсмирлар ҳибсга олинди
13:27 / 31.12.2024