Иқтисодиёт | 09:02 / 31.10.2019
4307
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва ОТБ қарийб 4 млрд долларлик 27та лойиҳани биргаликда амалга оширади

Фото: Молия вазирлиги ахборот хизмати

Молия вазирлигида Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ижрочи директори Инчанг Сонг билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув аввалида Молия вазири ўринбосари Одилбек Исоқов ОТБ Ўзбекистоннинг муҳим ривожланиш дастурлари ва йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда ишончли ҳамкори эканини таъкидлади.

Икки томонлама ҳамкорлик даврида ОТБ 7,5 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги 62 лойиҳани амалга оширишни қўллаб-қувватлади. Ушбу лойиҳалар соғлиқни сақлаш, таълим, сув ресурсларини бошқариш ва ирригация, қишлоқ хўжалиги, сув таъминоти ва канализация, молия сектори, энергетика ва бошқа соҳаларни қамраб олади. 2019 йил 1 октябрь ҳолатига кўра умумий қиймати 2,57 миллиард долларга тенг 35 та лойиҳа якунланди. Умумий қиймати 4,93 миллиард АҚШ долларига тенг 27 та лойиҳа амалга оширилмоқда, шу жумладан жорий йилда имзоланган 472 миллион АҚШ долларилик 3 та лойиҳа.

Учрашув давомида 3,79 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги 27 та лойиҳани биргаликда амалга оширишни кўзда тутувчи Ҳамкорлик стратегияси ва 2019-2021 йилларга мўлжалланган мамлакатнинг бизнес-режаси алоҳида қайд этилди.

ОТБ ижрочи директори ташкилот Ўзбекистон Республикаси билан ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёрлигини билдирди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид