Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пойтахтдан уй сотиб олмоқчи бўлган фуқарони 50 млн сўмга алдаб кетишди
Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида яшовчи Н. О. пойтахтдан уй сотиб олишни анчадан буён режалаштириб юрганди, деб ёзади «Постда» нашри.
Қайд этилишича, шундай кунларнинг бирида уйига меҳмон бўлиб келган сурхондарёлик Ф. Т. унга «маслаҳат» берди. Айни пайтда пойтахтнинг Сергели тумани ҳудудида кўп қаватли уйлар қурилаётганини, агар рози бўлса, ўша уйлардан хонадон олиб беришини айтиб қолди. Бу мезбоннинг кўнглидаги гаплар эди. Дарров рози бўлди. Меҳмоннинг гапларига ишониб, хонадон учун бошланғич тўлов сифатида 50 миллион сўмни унинг қўлига тутқазди.
Орадан кунлар, ойлар ўтди. Лекин ваъда қилинган уйдан дарак бўлмади. Алданганини билган Н. О. ҳолат юзасидан ички ишлар органларига мурожаат қилди. Дастлабки суриштирувларда маълум бўлдики, Ф. Т. пулни аллақачон ўз эҳтиёжи йўлида ишлатиб юборган экан.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
16:26 / 27.05.2025
Марказий Осиёнинг энг яхши шаҳри аниқланди
14:30 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025