Ўзбекистон | 10:37 / 01.11.2019
16639
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Асқар Маминни қабул қилади

Фото: Президент матбуот хизмати

Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг Тошкентда бўлиб ўтадиган мажлисида иштирок этади. Бу ҳақда Қозоғистон бош вазири сайти хабар бермоқда.

Тошкентда Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг учрашуви бўлиб ўтади.

Тошкентда 1-2 ноябрь кунлари ўтадиган нуфузли анжуманда ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгаши кун тартибидаги долзарб масалалар, шунингдек, ташкилот доирасида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.

Мажлисда ҳукумат раҳбарлари халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашади. Музокаралар якуни бўйича ШҲТ доирасидаги муносабатларни янада кенгайтиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид