Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чиқиндиларни қайта ишлаш: 9 йилда қилиниши керак бўлган иш 3 йилда амалга ошириладими?
31 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда давлат дастурининг 2019 йил III чорагида бажарилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи тингланди.
Мажлисда депутат Ислом Хушвақтов ҳукуматнинг ҳисоботида 2019 йилнинг 9 ойида давомида республикадаги 9 та кластер ва 210 та чиқиндиларни қайта ишлаш корхоналари томонидан 1,3 млн тоннага яқин маиший чиқиндилар қайта ишланиб, 1,1 млн тоннага яқин маҳсулот ишлаб чиқарилгани, чиқиндиларни қайта ишлаш даражаси 9 фоиздан 20 фоизга етказилгани қайд этилгани, Ҳаракатлар стратегиясида қайта ишлаш даражаси 3 йилдан кейин 25 фоизга етказилиши белгилангани, агар бу статистик маълумотлар тўғри бўлса, 9 йилда қилиниши керак бўлган иш 3 йилда амалга оширилиши мумкинлигини таъкидлади.
Шундан келиб чиққан ҳолда депутат Ҳаракатлар стратегиясида ёки режалар камайтирилиб кўрсатилгани, ёки Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йилдаги 9 ойлик ҳисоботларидаги кўрсаткичлар ошириб кўрсатилганини айтди ва ҳукуматдан бунга аниқлик киритишни сўради.
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Ўктам Ўтаевнинг маълум қилишича, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва кўмаклашиш бўйича янада самарали тизимни яратиш борасида бир қатор давлатлар, жумладан, Германия, Жанубий Корея, Туркия, Сингапур, Россия ҳамда Беларусь Республикаси тажрибалари ўрганилган. Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 17 апрелдаги қарори билан тасдиқланган 2019–2028-йилларда Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясида бевосита 2028 йилгача бўлган даврда маиший чиқиндиларни қайта ишлаш билан боғлиқ, уларни утилизация қилиш билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратилган.
Ўктам Ўтаевга кўра, мазкур соҳага давлат бюджети ҳисобидан 1 млрд 752 млн сўм, халқаро молия институтлари ва тижорат банклари кредит маблағлари ҳисобидан 7 млрд 836 млн сўм, Давлат экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1 млрд 624 млн сўм, тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобидан 625 млн АҚШ доллари, грант маблағлари ҳисобидан эса 1 млн 350 минг АҚШ доллари ҳамда тадбиркорларнинг ўз маблағлари ҳисобидан 1 млрд 982 млн сўмлик маблағлар ажратилган.
“Ҳисоботлардаги рақамлар прогноз кўрсаткич бўлиб, истиқболни белгилаш борасида қўмита томонидан прогноз қилиняпти. Айрим кўрсаткичларга етишимиз ёки айримларини орттириб кўрсатишимиз мумкин. Лекин биз дастурда кўрсатилган маблағларнинг ҳаммасини шу соҳага йўналтириб, кўрсатилган фоизларни ўз вақтида бажаришга ҳаракат қиламиз. Бироқ сизнинг “9 йилда қилиниши керак бўлган иш 3 йилда эришамизми?” деган саволингизга жавобан айтамизки, буни вақт кўрсатади. Шахсан мен бу нарсага сизга кафолат беролмайман”, дея Ўктам Ўтаевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири
Мавзуга оид
10:18 / 02.11.2024
Чиқиндидан қарздорлар “свет”га тўлов қилолмайди. Масъуллар янги тизим тартибини тушунтирди
18:16 / 31.07.2024
Қайта ишланиши мажбурий бўлган чиқиндилар рўйхати тузилди
16:20 / 04.10.2022
Журналист аёлга туҳмат қилганлар нега топилмаётгани ҳақидаги саволга учта идора жавоб беролмади
20:49 / 25.03.2022