42 йил аввал коинотга учирилган қурилма юлдузлараро бўшлиқдан илк маълумотлар жўнатди
АҚШнинг “Вояжер-2” тадқиқот қурилмаси юлдузлараро бўшлиқдан илк маълумотларни жўнатди. Бу ҳақда NASA коинот агентлиги хабар берди. Ҳозирда зонд Плутон орбитасидан анча узоқлашиб, сайёрамиздан 18 млрд километр узоқликда ўтиш ҳудудида учмоқда.
Қурилма Қуёш таъсири соҳаси – гелиосферадан ташқарида плазма зичроқ ва совуқроқлигини тасдиқлаган. Бундан ташқари, Қуёш тизимидан ташқарида ҳалокатли коинот нурлари тезлиги кескин ошиши аниқланган. Аввалроқ олимлар Қуёш сайёраларни бу нурланишнинг 70 фоизидан ҳимоялашини аниқлашганди. Зонднинг маълумотларига кўра, коинот зарралари оқими ноаниқ сабабларга кўра гелиосферадан ташқарига кетади.
Қурилма 1977 йилда Қуёш тизими сайёрларини ўрганиш учун учирилган. У Юпитер ва Сатурн ёнидан учиб ўтиб, 1986 йилда Уранга, 1989 йилда эса Нептунга етган. Фазовий қурилма Қуёш тизими чегарасини кесиб ўтган иккинчи қурилма бўлган. Ушбу чегарани тарихда биринчи бўлиб 1977 йилда учирилган “Вояжер-1” қурилмаси 35 йил ўтиб кесиб ўтган.
Мавзуга оид
17:34 / 18.11.2024
Хитой Ой тупроғидан ясалган ғиштлар ёрдамида у ерда база қурмоқчи
20:25 / 14.11.2024
Кичик астероид Ер билан тўқнашишдан атиги икки соат олдин аниқланди
20:10 / 10.11.2024
ХКСда қолган астронавт кескин вазн йўқотмоқда
17:44 / 08.11.2024