Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон бензинни автотранспортда олиб чиқиб кетишга тақиқ қўйди. Бу қисман Ўзбекистон туфайли
Қозоғистон Энергетика вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги ва Миллий хавфсизлик қўмитаси олти ой давомида автотранспортда мамлакатдан нефть маҳсулотларини олиб чиқишни тақиқловчи қўшма буйруқни имзолади. Ҳужжат душанба куни «Адилет» норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар веб-сайтида эълон қилинди.
«Олти ой давомида ЕОИИ ТИФТН кодларининг 2709, 2710, 2902, 3403, 3811 гуруҳларига тегишли товарларнинг (Евросиё иқтисодий иттифоқи ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси, нефть маҳсулотларига тааллуқли) транспорт воситалари орқали Қозоғистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилиши тақиқлансин. Автотранспорт воситаларининг ишлаб чиқарувчиси томонидан тақдим этилган ва техник шартларга мувофиқ ўрнатилган бензобаклар, шунингдек, ҳажми 20 литрдан кўп бўлмаган алоҳида идишларда экспорт қилиш ҳоллари бундан мустасно», - дейилади матнда.
ТАСС'нинг Қозоғистон Энергетика вазирлиги матбуот хизматига таянган ҳолда маълум қилишича, буйруқ 2 ноябрдан кучга кирди. Аввалроқ, идора мамлакатда бензин ва дизель ёқилғисининг чакана нархлари Россия, Ўзбекистон ва Қирғизистонга нисбатан паст экани, бу республика чегарасига яқин вилоятларда транзит транспортлари орқали ёқилғи-мойлаш материалларининг юқори истеъмолига олиб келаётганини таъкидлаганди.
Мавзуга оид
18:55 / 01.04.2025
Шовотда бензин цистернасига тушган йигит заҳарланиб вафот этди
21:05 / 27.03.2025
Бухоро нефт заводи жаримага тортилган. Рақобат қўмитаси тафсилотларни очиқламади
13:23 / 10.03.2025
430 тонна Аи-80 бензинини ноқонуний равишда сотиб юборган МЧЖ аниқланди
23:00 / 05.03.2025