Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Равшан Эрматов: «Британияда 21 фоиз аҳоли футбол билан шуғулланади, бизда 0,14 фоиз»
ЎФА вице-президенти Равшан Эрматов президентнинг «2018-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида футболни янада ривожлантириш дастури» тўғрисидаги фармони юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида ЎФА вице-президенти Равшан Эрматов мамлакатнинг қанча қисми футбол билан шуғулланаётгани ҳақида маълумот берди.
«Нега Англияда футбол ривожланган?», деб сўраймиз. Қуйидаги статистикага эътиборингизни қаратмоқчиман. Британияда 11 миллион одам футбол билан мунтазам шуғулланади. Бу аҳолининг 21 фоизи дегани. Россияда 6 миллион (аҳолининг 4 фоизи), Германияда 16 миллион (аҳолининг 20 фоизи) одам футбол билан шуғулланади.
Таққослаш учун, бизда бу кўрсаткич 0,14 фоизни ташкил қилади.
Британияда 39 мингта, Германияда 5 мингдан ошиқ, Россияда 2 245та футбол мактаби бор. Бизда эса бундай мактаблар сони 209та. Биз футболни ривожлантиришни айнан қуйи бўғинлардан бошлашимиз, футбол мактабларини кўпайтиришимиз, мактаблардам ҳам футбол тўгараклари сонини оширишимиз керак», дея Эрматовнинг сўзларини келтирмоқда Tribuna.uz мухбири.
Мавзуга оид
12:23 / 25.04.2025
Байрам тугади, энди жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш керак – Эрматов ўсмирларни акаларининг хатоларини такрорламасликка чақирди
15:21 / 26.02.2025
Равшан Эрматов: «Осиё кубоги мезбонлиги бизга топширилса, Марказий Осиё тарихдаги энг ёрқин форумлардан бирини ўтказа олади»
19:51 / 12.02.2025
ДХХ раиси Баҳодир Қурбонов номзоди ЎФА президентлигига илгари сурилди
20:13 / 22.01.2025