Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон-Туркманистон-Озарбойжон-Грузия» йўналишида мултимодал ташувлар йўлга қўйилади
Транспорт вазирлигида “Озарбойжон темир йўллари” ЁАЖ раиси ўринбосари Игбал Гусейнов билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, халқаро транспорт коридорлари имкониятларидан самарали фойдаланиш ва транзит юклари ҳажмини ошириш масалалари муҳокама этилди.
Томонлар “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон-Туркманистон-Озарбойжон-Грузия” йўналишида мултимодал ташувларни амалга оширишни йўлга қўйиш, бунда Грузия ва Туркия денгиз портларидан шунингдек, “Боку-Тбилиси-Қарс” темир йўлидан фойдаланиш юзасидан ташкилий масалаларни муҳокама этишди.
Мазкур лойиҳани йўлга қўйиш юзасидан Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон, Озарбойжон, Грузия ва Туркиянинг тегишли транспорт тузилмалари вакиллари иштирокида мувофиқлаштирувчи қўмитани ташкил этиш, ҳамда белгиланган йўналишда юкларни ташиш учун қулай шароитларни яратишни ва мослашувчан тарифларни қўллашни назарда тутувчи тегишли келишувни ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.
Шу муносабат билан, Озарбойжон томони мазкур масалада илк учрашувни жорий йилнинг декабрь ойида ўтказишни таклиф этди. Томонлар яқин орада ушбу йўналиш бўйлаб синов тариқасида илк юк ташувларини амалга ошириш бўйича ҳамкорликдаги ўрганиш ишларни тезлаштиришга келишиб олди.
Мавзуга оид
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
16:21 / 16.05.2025
Бир қанча автовокзал ва автостанцияларга янги ном бериш таклиф этилди
21:12 / 07.05.2025