Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Билл Гейтс энг бадавлат одамлар рейтингидаги иккинчи ўрнини йўқотди
Microsoft компанияси асосчиси Билл Гейтс Forbes нашри томонидан тузиладиган дунёнинг энг бадавлат инсонлари рейтингидаги 2-ўрнини Louis Vuitton Moët Hennessy компаниялари гуруҳи президенти, француз тадбиркори Бернар Арнога бой берди.
Энди Арно 107 млрд долларлик бойлик билан 2-ўринни эгалламоқда, Гейтс эса 106,8 млрд доллар билан 3-ўринга тушиб кетди.
Рўйхатда ҳамон Amazon асосчиси Жефф Безос 112,4 млрд доллар билан етакчилик қилмоқда.
Июнь ойида Арнонинг давлати илк бор 100 млрд доллардан ошганди ва у етакчи учталикка кирганди. Француз Европанинг энг бадавлат инсони ҳисобланади.
Мавзуга оид
22:17 / 08.05.2025
Билл Гейтс миллиардер Илон Маскни қашшоқ болалар ўлимида айблади
20:18 / 08.05.2025
Билл Гейтс 20 йил ичида деярли барча бойлигини хайрияга йўналтиришига ваъда берди
18:39 / 16.04.2025
Билл Гейтс сунъий интеллект баъзи касб эгаларини ишсиз қолдиришини башорат қилди
23:19 / 01.03.2025