Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон Ўзбекистон билан чегарадаги заставага ҳужум бўйича қўшимча маълумот берди
Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг маълумотига кўра, жангарилар Афғонистон томондан ўтиб келишган.
Тожикистон-Ўзбекистон чегарасида жойлашган чегара заставасига ҳужум қилган шахслар ИШИД террорчи гуруҳи жангарилари бўлган. Улар Тожикистонга Афғонистон томондан ўтиб келишган. Бу ҳақда Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.
«Улар Афғонистон Ислом Республикаси ҳудудидан махсус топшириқ билан ўтишган, уларнинг барчаси ИШИД террорчи гуруҳи аъзолари ҳисобланади», - дейилади хабарда.
Аниқлик киритилишича, жангарилар 3 ноябрь куни Тожикистоннинг Қубодиён туманига Афғонистон шимоли-шарқидаги Қундуз вилояти Қалаи-Зол уезди томондан ўтишган. Қўлга олинган террорчиларни сўроқ қилиш жараёнида улар «Ишкобод» чегара заставаси улар учун «энг қулай жой» бўлганини айтишган.
Бундан аввалроқ Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара қўшинларининг матбуот маркази 20 кишидан иборат бўлган қуролланган гуруҳ Тожикистон-Ўзбекистон чегарасида жойлашган чегара заставасига ҳужум қилгани тўғрисида хабар қилганди.
Террорчиларга қарши ўтказилган амалиёт натижасида қуршаб олинган қуролли жиноий гуруҳнинг 15 нафар аъзоси йўқ қилинган, беш нафари қўлга олинган. Отишма оқибатида чегара қўшинлари аскари ва бир милиционер ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025