Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасини жорий этиш бўйича бошқарув маркази ташкил этилади
Тошкент шаҳрида «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасини жорий этиш бўйича бошқарув маркази ҳамда маълумотларни сақлаш маркази ташкил этилади. Бу ҳақда 6 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган «Ҳукумат соати»да Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов маълум қилди.
«Худди суратлардагидек марказ ташкил этилади. Давлат раҳбари томонидан тасдиқлаб берилган. Ушбу марказда барча йўналишлар, масалан, ички ишлар идоралари томонидан кўрсатиладиган ва бошқа хизматлар бўйича ишлар ташкил этилади. Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган ҳар хил ҳолатлар шу ердан бошқарилиши ташкил этилиши инобатга олинмоқда», дея Шуҳрат Содиқовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Вазирнинг қўшимча қилишича, 2019 йил охиригача Германиянинг «ATLAS International» компанияси билан ҳамкорликда «Йўл ҳаракати қоидалари бузилишини фото-видео қайд қилишнинг автоматлаштирилган тизими» лойиҳасини тест режимида ишга туширилади. «ATLAS International» компанияси ва ИИВ ўртасида лойиҳанинг биринчи босқичида Тошкент вилоятига қурилма ва ускуналарни етказиб бериш юзасидан 11,3 млн евролик Ҳозирда шартномага мувофиқ 366 минг евролик техник ускуналар етказиб берилди.
«Ҳукумат соати»да маълум қилинишича, йил якунига қадар Тошкент шаҳрида «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасининг биринчи босқичини амалга ошириш бўйича ишлар жадаллаштирилади.