Light | 22:31 / 06.11.2019
36290
1 дақиқада ўқилади

Хурмонинг фойдали ва зарарли томонлари маълум қилинди 

Шифокорлар куз ва қишда севиб истеъмол қилинувчи мевалардан бири – хурмо нимаси билан фойдали экани-ю, қандай ҳолларда уни истеъмол қилмаслик кераклиги ҳақида маълумот беришди.

Парҳезшунос Анжелика Дювалнинг таъкидлашича, ушбу мевада кўп миқдорда витаминлар, жумладан, А, С ва В витаминлари мавжуд.

“Бу витаминлар айниқса кузда катта қимматга эга, улар иммунитет, асаб тизимини қўллаб-қувватлайди. Организмга турли инфекциялардан ҳимояланишда ёрдам беради”, деб айтмоқда мутахассис. 

Дювалнинг таъкидлашича, хурмода йилнинг исталган вақти зарур бўлган йод ва темир моддалари мавжуд. Айниқса, хурмо хафақонликдан азият чекувчилар учун фойдалидир. Шунингдек, ушбу мевани ошқозон яраси, ошқозон-ичак йўли бузилишлари ва юрак-томир тизимида муаммоларга эга бўлганларга истеъмол қилиш тақиқланмаган. Бироқ мутахассис буйракларда тош ва ошқозоности бези билан муаммолар бўлганда хурмони истеъмол қилмаслик кераклигидан огоҳлантирган. 

Шунингдек, қанд касаллигидан азият чекувчилар ҳам хурмони эҳтиёткорлик билан истеъмол қилганлари маъқул. Чунки кўп миқдорда хурмо истеъмол қилиш инсулиннинг кучли ишлаб чиқилишига олиб келиши мумкин.

Мавзуга оид