Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанддаги чиқиндига тўла бозор: бу ер қачон ободонлаштирилади?
Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» буюм бозори қаршисидаги савдо дўконлари орқасида анчадан буён қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ёйма савдоси авж олган.
Шунингдек, самарқандликлар уй ҳайвонлари ва паррандалар олди-сотдисини ҳам шу ерда қилишади.


Бироқ, бу ердаги ачинарли ҳолат кишини ташвишлантирмасдан қўймайди. Ҳудуд чиқиндиларга тўлиб кетган. Антисанитария ҳолати ҳеч кимни ташвишлантирмаяпти

Дўконлар ва бозордан чиққан чиқиндилар бозор ҳудудидаги қурилиши тугалланмаган бинолар ўрнига ташланади. Ҳудуддан чиқиндиларнинг қўланса ҳиди ва тутун таралиб туради. Кимлардир чиқиндилар камайиши учун ўт қўяди, бундан кўча бўйида жойлашган дўконлар ва харидорлар азият чекади.


Бу ердаги тадбиркорлар ҳудудга шаҳар мутасаддилари жиддий эътибор қаратиши, ҳудуд чиқиндилардан тозаланиши, тадбиркорлик фаолияти учун ажратиб берилишини хоҳлашади.
Самарқанд шаҳридаги бу нобоп ҳудуд қачон ободонлаштирилади? Мутасаддилар бу муаммога жиддий эътибор қаратиш учун фурсат етмадимикан?
Фахриддин ҲОТАМОВ лавҳаси.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025