Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 декабрдан Тошкентда автоматлаштирилган тез тиббий ёрдам хизмати ишга туширилади
2019 йил 1 декабрдан бошлаб Тошкент шаҳрида автоматлаштирилган тез тиббий ёрдам хизмати тўлиқ ишга туширилади. Kun.uz’га маълум бўлишича, айни пайтда бошқарув тизими синов тарзида жорий этилган бўлиб, тизимдан фаолият кўрсатадиган ходимлар ўқитилмоқда.
АКТ вазирлиги масъул ходими Абдулазиз Абдулаҳадовнинг айтишича, “Henan Costar Group” компанияси билан имзоланган шартномага мувофиқ қиймати 11,9 млн. долларлик “Тошкент шаҳрида тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш” лойиҳасини амалга оширилмоқда. Шу кунгача хитой компанияси томонидан замонавий АКТ ва тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган 9 та тез тиббий ёрдам автомобили етказиб берилган. Йил якунига қадар эса яна 141 дона реанимобиль етказиб берилиши режалаштирилган.
“Ушбу харид қилинган тез тиббий ёрдам автомобиллари мавжуд автомобиллардан афзаллиги уларнинг салон қисмига замонавий видео кузатув камераси ўрнатилган. Бу зарурат туғилганда малакали шифокорлар томонидан масофадан (call марказдан) аҳволи оғир беморлар учун керакли маслаҳат ва тегишли кўрсатмалар бериш имконини беради”, - дея Абдулазиз Абдулаҳадовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Ҳозир Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси Call марказида жорий таъмирлаш ишлари якунига етказилиб, “Henan Costar Group” компанияси томонидан етказиб берилган замонавий АКТ ускуналари, компьютер, принтер, сервер, видео панель ва бошқаларни ўрнатиш ишлари якунланмоқда.
Мавзуга оид
17:50 / 02.12.2020
АҚШда тез ёрдам хизмати инқироз ёқасида эканлиги айтилди
21:04 / 10.11.2020
Абдулла Азизов: «Бу йил «103» тез тиббий ёрдам рақамига 10 миллиондан ошиқ мурожаатлар келиб тушди»
13:12 / 02.11.2020
Ургутдаги «тез ёрдам»га тез бориб бўлмаяпти. Тор йўлни ким кенгайтиради?
14:14 / 07.09.2020