Жаҳон | 22:49 / 09.11.2019
5441
1 дақиқада ўқилади

Бағдод марказида намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар юз берди

Sky News Arabia телеканали маълумотига кўра, ҳалок бўлганлар бор.

Хавфсизлик кучлари Бағдод марказидаги Таҳрир майдонини намойишчилардан тозалашга уринган вақтда намойишчилар ва полиция ходимлари ўртасида тўқнашувлар содир бўлди. Бу ҳақда Sky News Arabia телеканали хабар қилди.

Хабарда айтилишича, куч тузилмалари ходимлари кўздан ёш оқизувчи газлардан фойдаланмоқда. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, полиция намойишчиларга қарши жанговар патронлар қўлламоқда.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, тартибсизликлар давомида беш нафаргача киши ҳалок бўлган. 

Телеканалнинг маълумот беришича, мамлакатда интернет тармоғи ўчириб қўйилган.  

Ироқда октябрь бошидан буён турмуш тарзининг ёмонлашиши, ишсизликнинг ўсиши ва коррупцияга қарши намойишлар бўлмоқда. Намойишчилар ҳукумат истеъфосини ва муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилишини талаб қилмоқда.

Мавзуга оид