Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда автомашина олиб қочган шахс ЙТҲ оқибатида вафот этди
Жорий йилнинг 7 ноябрь куни соат тахминан 00:35да, 23 ёшли фуқаро Н.А., маст ҳолатда бўла туриб, ўзининг танишлари 24 ёшли У.К. ва 23 ёшли Р.Т.лар билан биргаликда Наманган шаҳар Порлоқ маҳалласида қаровсиз қолдирилган, фуқаро А.Т.га тегишли бўлган «ВАЗ-21013» русумли автомашинани олиб қочишган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, улар Пунгон-Наманган йўлининг 68-километрида бошқарувни йўқотиб йўлнинг ўнг томонидаги дарахтга урилиши оқибатида, автомашинани бошқариб келган Н.А. ҳодиса жойида вафот этган, шериклари эса яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми «б» банди (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов жараёнида барча ҳолатлар ўрганилмоқда.
Мавзуга оид
22:51 / 27.05.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
23:54 / 26.05.2025
Наманганда «Сўнгги қўнғироқ» вақтида қизларнинг сочи ёниб кетди
17:17 / 22.05.2025