Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда ИШИД яксон қилингани маълум қилинди
Афғонистон ҳудудида ИШИД террорчилик гуруҳи яксон қилинди. Бу ҳақда Афғонистон ички ишлар вазири вазифасини бажарувчи Масъуд Андрабий маълум қилди.
«ИШИД экстремистлари Афғонистонда мағлуб бўлиб, яксон қилинди», деб айтган Андрабий Нангорҳор вилояти полиция бошқармаси бошлиғини таништириш вақтида. Унинг айтишича, “ИШИДнинг майда гуруҳлари Афғонистон ҳукумат кучларига таслим бўлмоқда, мамлакатнинг бошқа туманларига кўчмоқчи бўлган жангарилар эса хавфсизлик кучлари томонидан йўқ қилинади”.
Андрабийнинг таъкидлашича, маҳаллий аҳоли ҳукумат кучларини қўллаб-қувватлайди ва “ҳеч қандай хорижий [террорчилик] тармоққа Афғонистон ерида ўрнашиб олишга йўл қўймайди”.
ИШИД Афғонистонда борлигини 2015 йилда эълон қилган. Террорчилик гуруҳи зиммасида мамлакатда, айниқса Нангорҳорда содир этилган кўплаб терактлар, маҳаллий ҳокимият вакиллари ва тинч аҳолига ҳужумлар бор.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025