Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Моралес президентликдан кетишини давлат тўнтариши натижаси деб атади
Эво Моралес аввалроқ мамлакатни тарк этмаслигини айтганди.
Боливия президентлигидан истеъфога чиққан Эво Моралес мамлакатда давлат тўнтариши юз берди деб ҳисобламоқда. У бу ҳақда Twitter саҳифасида ёзди.
"Менинг ва синглимнинг уйига ҳужум қилган тўнтаришчилар биноларга ўт қўйишди, вазирлар ва уларнинг болаларини ўлдириш билан таҳдид қилишди, энди эса ёлғон гапиришмоқда ва барча айбни бизга ағдаришга уринишмоқда. Боливия ва бутун дунё давлат тўнтаришининг гувоҳи бўлди", - деб ёзди Моралес.
Моралес аввалроқ мамлакатни тарк этмаслигини айтганди.
«Мен Боливияни тарк этмайман. Менинг қочишим учун асос йўқ», дея таъкидлаганди у.
Боливияда оммавий намойишлар 20 октябрь куни ўтказилган сайловлар натижалари норозилик уйғотиши ортидан бошланганди.
Сайловда Моралес 41,7 фоиз овоз олган, унинг асосий рақиби, собиқ президент Карлос Меса эса 36,51 фоиз овоз олганди.
Мавзуга оид
18:39 / 02.05.2025
Боливияда бортида беш киши бўлган самолёт ғойиб бўлди
18:51 / 17.12.2024
Боливия прокуратураси собиқ президент Эво Моралесни ҳибсга олишга ордер берди
22:37 / 27.10.2024
Боливия собиқ президенти Эво Моралесга суиқасд уюштирилди
17:12 / 23.09.2024