Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Германияда футболчи рақиб мураббийини қасддан йиқитди. Захира футболчилари қасд олиш учун чопишди
Германия чемпионатининг 12-тури доирасида «Айнтрахт» ва «Фрайбург» клублари ўртасида кечган учрашувда франкфуртликлар сардори, аргентиналик Давид Абраҳам можаро келтириб чиқарди.
Ўйиннинг сўнгги қисмида, ҳисоб меҳмонлар фойдасига 1:0 бўлиб турган вақтда Абраҳам майдон ташқарисига чиқиб кетган тўпни олиш учун кетаётиб, майдон четида турган «Фрайбург» бош мураббийи Кристиан Штрайхни туртиб йиқитиб кетди. Фрайбургликлар жамоасининг захира футболчилари эса қоидабузар томон ташланишди, уни жамоадошлари ҳимоя қилиш учун чопиб келишди ва майдонда тўполон бошланди. Якунда ўйин ҳаками Абраҳамга тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатди.
Айни вақтда 33 ёшда бўлган Абраҳам 2015 йилдан буён «Айнтрахт» клуби аъзоси ҳисобланади. У жорий мавсумда Бундеслиганинг 8 учрашувида иштирок этган ва бир гол урган. Унинг франкфуртликлар жамоаси билан шартномаси муддати 2021 йилгача тузилган.
Мавзуга оид
12:21 / 16.03.2023
«Ливерпул» яна бир шармандаликдан қутулиб қолди, аммо кейинги босқичга «Реал» ўтди. ЕЧЛда кун ўйинлари
11:29 / 22.02.2023
«Реал» ўз услубида. Мадрид клуби яна ЕЧЛ ўйинида бурилиш ясади
10:50 / 12.11.2018
Бундеслигада тур якунлари: «Бавария» бешинчи ўринга тушиб қолди
00:50 / 05.03.2018