Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Когондаги маҳаллада ичимлик суви сизиб чиқмоқда, мутасаддилар эса шошилмаяпти
Бухоро вилояти Когон туманидаги «Шўробод» маҳалласидан таҳририятимизга жўнатилган фото ва видеолар билан, 2016 йилда қуриб фойдаланишга топширилган намунавий уйлар аҳолиси ичимлик сув тармоғидаги авариядан шикоят қилишмоқда.
Кўчадаги ичимлик суви қувури ёрилиб, сув тўхтовсиз сизиб чиқмоқда. Аҳоли Бухоро шаҳар «Сувоқова» корхонасига бир неча марта мурожаат қилган. Аммо бу мурожаатларни мутасаддилар эътиборсиз қолдириб келишмоқда.
Сув — бебаҳо бойлигимиздир. Ичимлик сувининг ҳар бир томчисини асраб-авайлаш ҳар биримизнинг инсонийлик бурчимиздир. Бухорода тоза ичимлик сувини етказишнинг ўзи бир муаммо бўлиб турган чоғда, сувдан бундай хўжасизларча фойдаланишга жим қараб туриб бўлмайди.
Албатта, муаммога бефарқ бўлмаган аҳоли вакилларининг мурожаатлари жуда ўринли, бироқ мутасаддилар уни бартараф этишга шошмаётгани қизиқ.
Мавзуга оид
20:37 / 26.05.2025
Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади
11:43 / 03.05.2025
“10 марта такрорлаб, эслаб қоламан” – 205 та давлат пойтахтларини ёддан биладиган 8 ёшли Шукрона
20:39 / 01.05.2025
Қувурлардан келаётган сув ичишга яроқли экани айтилди
19:20 / 25.04.2025