Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олий ва ўрта махсус таълим вазирига янги ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 ноябрдаги ПҚ-4516-қарори билан Баҳодиржон Шермуҳаммадович Шермуҳаммадов Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ёшлар, маънавият ва маърифат масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шу вақтгача бу лавозим вакант бўлиб турганди.
Баҳодиржон Шермуҳаммадов шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси президенти администрацияси миллий қадриятлар, маънавият ва маърифатни ўрганиш ҳамда ривожлантириш шўъбаси бош консультанти лавозимида фаолият юритган.
Бундан аввалроқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Конгратбой Шарипов Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг янги ректори этиб тайинланганди. Айни вақтда бу лавозим бўш қолмоқда.
Мавзуга оид
12:08 / 13.05.2025
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди
19:44 / 07.05.2025
Яна иккита университет ректори ўзгарди
17:31 / 07.05.2025
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигига директор тайинланди
11:53 / 06.05.2025