Фотожамланма: «Ипак йўлида туризм» халқаро кўргазмасининг илк куни қандай ўтди?
13 ноябрь куни «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуида «Ипак йўлида туризм» 25-халқаро кўргазмаси очилди.
3 кун давом этадиган йирик тадбир 2та павильонда ўтказилмоқда. Миллий павильонда ҳар бир минтақанинг миллий маданияти ва сайёҳлик салоҳиятининг ўзига хос хусусиятларини намойиш этувчи Ўзбекистон минтақаларининг тақдимот стендлари, шунингдек, «Ҳунармандлар шаҳри» экспозицияси тақдим этилган.
Халқаро павильонда эса халқаро транспорт компаниялари, давлат ташкилотлари, дипломатик ваколатхоналар, Ўзбекистон ва хориж сайёҳлик ва курорт масканлари стендлари жой олган.
Кўргазманинг илк кунида «Шарқ бозори», «Ипак йўли лаззати» миллий таомлар фестивали, Ўзбекистон сайёҳлик бренди элчиларининг халқаро форуми, Шаҳрисабз халқаро миллий кийимлар фестивали тақдимоти, ҳунармандлар учун маҳорат дарслари ва маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтди.
Мавзуга оид
13:24 / 21.11.2024
COP29 иштирокчилари иқлимга мос туризмни ривожлантиришга келишиб олди
23:32 / 13.11.2024
Флоренция «ҳаддан зиёд туризм»га қарши кураш бўйича янги чоралар қабул қилди
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
10:26 / 03.11.2024