Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ҳудудгазтаъминот»: қишда газга талаб ёздагига нисбатан 8 мартагача ошади
Бугун, 13 октябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан «Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида»ги қарор ижросига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
Тадбирда иштирок этган «Ҳудудгазтаъминот» АЖ раиси Баҳодир Эшмуратов аҳолининг газ таъминотига оид айрим рақамларни айтиб ўтди.
«Мамлакатимиз эҳтиёжи учун умумий ҳисобда 40 млрд. кубометр газ етказиб берилади. Яхши биламизки, энг катта истеъмолчилар иссиқлик электростанциялари, яъни газ орқали электр энергияси олинади. Шу 40 млрд кубометрнинг 10 млрд кубометри аҳоли эҳтиёжига мўлжалланган. Ана шундан 6 млрд кубометри иситиш тизимлари учун ишлатилади.
Яъни қиш мавсумида газга бўлган талаб ёзга нисбатан 8 мартагача ошади. Ўртача 1 трлн сўмгача маблағ иситиш тизимлари учун сарфланяпти», дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
09:20 / 29.01.2025
“Ҳудудгазтаъминот” раисига янги ўринбосар тайинланди
17:00 / 27.01.2025
Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи
16:50 / 21.12.2024
«Ҳудудгазтаъминот» газ ҳисоблагичлар батареялари билан боғлиқ муаммоларга изоҳ берди
16:36 / 20.12.2024