Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Онлайн аукционда 2,9 млрд сўмлик авторақамлар сотилди
2019 йилнинг 4-10 ноябрь кунлари “ЎзРТХБ”да 1 трлн сўмлик битимлар тузилди, бу эса аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 12,2 фоизга кўп.
Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 28,6 фоизга ўсиб, 438,3 млрд сўмни ташкил этди.
Биржа савдоларининг ҳажми 764,2 млрд сўмдан 876,0 млрд сўмга ошди. Валюта савдо майдончаси орқали сотилган товарларнинг қиймати 2,0 млн АҚШ долларни ташкил этди.
Кўргазма-ярмарка савдоларнинг ҳафталик ҳажми 35,8 млрд сўмни ташкил этди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 13,2 млрд сўмни ёки тузилган битимларнинг 36,8 фоизини эгаллади.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 723 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,9 млрд сўмни ташкил қилди. Савдолар натижасида битимларнинг 15,6 фоизи биринчи тоифадаги авторақамларга, 48,5 фоизи иккинчи ва 35,8 фоизи учинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Мавзуга оид
16:12 / 31.03.2025
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш тартиби ўзгартирилди
16:42 / 07.02.2025
2024 йилда биржада сотилган энг арзон ва энг қиммат авторақамлар нархи маълум қилинди
19:33 / 05.02.2025
Олтин изловчи 12 та компания Навоийдаги 31 та олтин участкасини сотиб олди
16:29 / 04.02.2025