Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
16 ноябрга қадар республиканинг айрим ҳудудларида электр энергиясида вақтинча узилишлар бўлади
“Навоий иссиқлик электр станцияси”нинг 450 МВт қувватга эга 2-сонли буғ-газ қурилмаси (БГҚ) ёқилғи фильтрларини тозалаш ва бошқа носозликларни бартараф этиш учун таъмирга чиқарилди.
Энергетика вазирлиги матбуот хизматига кўра, ушбу буғ-газ қурилмасини пудратчидан қабул қилишдан олдин якуний регламент билан белгиланган ишлар ва синовлар ўтказилади. Синов жараёни 16 ноябрь кунига қадар давом этиши кутилмоқда.
Қайд этилишича, бу буғ-газ қурилмасида республикада ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг тахминан 6 фоизини ташкил этади. Шуни инобатга олиб, энерготизим барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида, шунингдек, электр энергияси ишлаб чиқариш ва истеъмол балансини таъминлаш учун баъзи ҳудудларда электр таъминотида узилишлар бўлиши мумкин.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўралган.
Мавзуга оид
18:43 / 24.05.2025
Францияда йирик блэкаут юз берди
23:55 / 08.04.2025
Ўзбекистонда 1 майдан электр энергияси учун янги тариф жорий этилади
14:32 / 06.04.2025
Кам таъминланган оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
19:11 / 31.03.2025