Ўзбекистон | 12:10 / 14.11.2019
28627
2 дақиқада ўқилади

400га яқин шахс Straus House иши бўйича жабрланувчи деб эътироф этилди

Straus House иши бўйича 400 нафарга яқин шахслар сўроқ қилиниб, жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар деб эътироф этилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, Straus House МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 4-қисми «а» банди билан қўзғатилган жиноят ишининг дастлабки тергов ҳаракатлари якунланиш арафасида турибди.

Хабарда айтилишича, бугунги кунга қадар жиноят иши бўйича 400 нафарга яқин шахслар сўроқ қилиниб, жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар деб эътироф этилган.

Дастлабки терговнинг тўлиқлигини таъминлаш мақсадида, Straus House МЧЖ мансабдор шахсларининг жиноий ҳаракатларидан жабр кўриб, мурожаат қилмаган фуқаролар бўлса, ўзлари яшаб турган ҳудудидаги ИИБ ҳузуридаги тергов бўлимларига ёки ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментига ёхуд 71-231-41-28, 71-231-43-02 телефон рақамларига қўнғироқ қилиб, мурожаат қилиш ҳуқуқлари мавжудлиги маълум қилинди.

Мавзуга оид