Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АОКАда амалий учрашув: журналистлар ва матбуот котиблари ўзаро фикр алмашди
14 ноябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида медиа соҳаси вакилларининг амалий учрашуви бўлиб ўтди.
Агентлик директори Комил Алламжонов, унинг ўринбосарлари Саида Мирзиёева ва Дилшод Саиджонов иштирокида ўтган учрашувда ОАВ вакиллари ва матбуот котиблари ўзаро фикр алмашдилар.

Учрашувда, Саида Мирзиёева таъбири билан айтганда, «тўпланган дардлар буғи чиқарилди».
«Бугун барча матбуот котиблар ҳамда мамлакат медиа вакилларини тўплаб, икки томонни бир-бири билан юзлаштирдик.
Тадбирда фикрлар очиқчасига гапирилди, ўртадаги муаммолар муҳокама қилинди. Аччиқ танқидлар ҳам бўлди, тўпланган дардлар буғи чиқарилди. Асосийси, фойдаси сезилди.

Сифатли ҳамкорлик учун роса керак бундай учрашувлар. Бу энди тизимли бўлади. Шу орқали матбуот хизматлари томонидан аҳолига ўз вақтида янгиликларни бериб борилишига эришамиз, албатта», – дея амалий учрашувга ўз муносабатини билдирди Мирзиёева.
Мавзуга оид
10:51 / 24.05.2025
S&P Global Ratings Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги прогнозини «ижобий» даражага яхшилади
20:52 / 18.05.2025
Япониядаги кўргазмада Ўзбекистон павилони юз минглаб меҳмонлар эътиборини тортди — Саида Мирзиёева
20:35 / 16.05.2025
Саида Мирзиёева АҚШ Сенати аъзолари ва бизнес вакиллари билан учрашди
17:21 / 14.05.2025