Спорт | 19:30 / 14.11.2019
61386
2 дақиқада ўқилади

ЖЧ-2022 саралаши. Ўзбекистон ғалабани қўлдан чиқарди (видео)

ЖЧ—2022 саралаши иккинчи босқичи 5-тури доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Саудия Арабистонини қабул қилди.

Ўйиннинг 16-дақиқасида Элдор Шомуродов ҳисобни очди. Бу вазиятда Икром Алибоев рақибга босим ўтказиб, уни хато қилишга мажбур бўлди ва қулай вазиятда пайдо бўлган Элдор осонлик билан рақиб дарвозасини ишғол этди.

Ўйиннинг 23-дақиқасида эса Рустам Ашурматов жарима майдонида қўполлик қилгач ўйин ҳаками  Рюжи Сато 11 метрлик нуқтани кўрсатди ва Салмон ал-Фараж вазиятдан унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлимни Ўзбекистон вакиллари фаоллик билан бошлашди ва 56-дақиқада Отабек Шукуров пенальтини аниқ амалга ошириб, Ўзбекистонни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

85-дақиқада Салмон ал-Фаражнинг жарима майдони ичидан қайтган тўпга берган зарбаси Фаррух Сайфиевга тегиб, ўзбекистонликлар дарвозаси тўрига бориб тушди.

Ўйин якунида Салим ал-Довсари ўзбекистонлик бир гуруҳ ҳимоячиларини доғда қолдириб тўпни Элдор Суюнов устидан ошириб ташлади ва жамоасига ғалаба келтирди.

Бу натижадан сўнг саудияликлар очколари сонини 8тага етказиб олишди ва гуруҳда яққол пешқадамга айланишди. Ўзбекистон 6та очкоси билан ҳозирча гуруҳда иккинчи ўринда қолмоқда.

ЖЧ-2022 саралаши. 5-тур.
14 ноябрь (пайшанба)
Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:3

Голлар: Элдор Шомуродов 16, Отабек Шукуров 56 пеналтидан - Салман Ал Фараж 23 пенальтидан, 85, Салим Ал Досари 89.
Ўзбекистон: Элдорбек Суюнов, Ҳожиакбар Алижонов, Одил Аҳмедов, Рустам Ашурматов, Фаррух Сайфиев, Икром Алибоев, Отабек Шукуров, Санжар Қодирқулов, Жалолиддин Машарипов (Одил Ҳамробеков 82), Достонбек Ҳамдамов (Игорь Сергеев 90), Элдор Шомуродов.

Саудия Арабистони: Муҳаммад Ал Овайс, Ёсир Ал Шаҳрони, Зиёд Ал Саҳафи, Муҳаммад Хубрани, Муҳаммад Ал Бурайк, Салмон Ал Фараж, Яҳё Ал Шеҳри (Навоф ал-Обид 72), Хаттан Баҳбри (Абдулазиз ал-Беший 62), Абдуллоҳ Отайф, Фирас Ал Бурайкан, Салим Ал Давсари.

Мавзуга оид